English version     Русская версия Bosh sohifa    Savol va javob   
 Boshqarma tuzilmasiTuman xalq ta'limi bo'limi
  
 
Mundarija
  
  Bosh sahifa  
  
  Me'yoriy hujjatlar  
  
  Asosiy ko'rsatkichlar  
  
  Maktabgacha ta'lim muassasalari 
  
  Umumta'lim maktablari 
  
  Maktabdan tashqari ta'lim muassasalari  
  
  Bolalar musiqa va san'at maktablari  
  
  Bolalar va o'smirlar sport maktablari  
  
  Masofaviy ta'lim 
  
  Aloqa  
  
  Elektron kutubxona 
  
  Chet tilining maktablarda o'qitilishi  
  
  Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi  
  
  Dastur ijrosi amalda  
 
  Dastur ijrosi amalda 
 
Do'stiga yuborish Do'stiga yuborish   Bosma uchun versiya Bosma uchun versiya

Дастур ижроси амалда

 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган
қўшимча чора-тадбирлар Дастури
да белгиланган Ўқувчи-ёшларни  ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтиҳор туйғусини шакллантириш  мақсадида  вилоятдаги ҳарбий қисмларига экскурсиялар ташкил қилиш” банди ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий Ҳарбий округининг Жиззах вилоятидаги  ҳарбий қисмлари  билан ҳамкорликда қатор маънавий-маърифий тадбирлар ва ўқувчиларнинг қисмларга экскурсияси ташкил этилди. Жумладан, жорий йилнинг май ойи давомида 1500 нафар ўқувчиларнинг ҳарбий қисмларга экскурсияси уюштирилди. Жорий йилнинг 8 май кунида Жиззах шаҳридаги 29-сонли “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларининг Жиззах шаҳридаги Авиация олий ҳарбий билим юртига ташрифи уюштирилди ва ҳамкорликдаги концерт дастури намойиш этилди.

  Шунингдек, ҳарбий қисм  вакилларининг жорий йилнинг 24 майида бўлиб ўтган “Хайр мактаб, салом коллеж!” тадбирига ташрифи уюштирилди. Ташриф тарбияланувчиларда катта таассурот қолдирди.  

   Шунингдек, вилоят футболга ихтисослашган мактаб-интернатининг футбол жамоаси Марказий ҳарбий округга қарашли Жиззах тумани Олмачи қўрғонида жойлашган 25931-сонли ҳарбий қисмнинг муддатли ҳарбий хизматчилари  терма футбол жамоаси билан мусобақаси ташкиллаштирилди. Мусобақада мактаб-интернат жамоаси 3:1 ҳисобида ғолибликни қўлга киритди.

       Мазкур ўтказилаётган тадбирлар ва экскурсиялар ўқувчи-ёшларни  ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтиҳор туйғусини шакллантиришда катта аҳамият касб этмоқда.

Pochta

Hamkorlar
http://gov.uz
http://aci.uz
http://uzedu.uz
http://ziyonet.uz
http://bitiruvchi.uzedu.uz
Xarita

 
  Copyright © 2018 MUDRM Ishlab chiqish Multimedia.Uz