English version     Русская версия Bosh sohifa    Savol va javob   
 Boshqarma tuzilmasiTuman xalq ta'limi bo'limi
  
 
Mundarija
  
  Bosh sahifa  
  
  Me'yoriy hujjatlar  
  
  Asosiy ko'rsatkichlar  
  
  Maktabgacha ta'lim muassasalari 
  
  Umumta'lim maktablari 
  
  Maktabdan tashqari ta'lim muassasalari  
  
  Bolalar musiqa va san'at maktablari  
  
  Bolalar va o'smirlar sport maktablari  
  
  Masofaviy ta'lim 
  
  Aloqa  
  
  Elektron kutubxona 
  
  Chet tilining maktablarda o'qitilishi  
  
  Jizzax tuman XTMFMT va TE bo'limi  
  
     Qisqacha ma'lumot
     Yangiliklar
     Namunaviy darslardan video lavhalar
  
  Dastur ijrosi amalda  
 
  Qisqacha ma'lumot 
 

    Жиззах тумани халқ таълими муассасаларини фаолятини методик таъминлаш ва ташкел этиш бўлими бўйича 2013 ўқув йилида «Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» талаблари асосида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан қўйидагиларни  амалга оширди.

   Туман ХТМФМТ ва ТЭБ қарашли 59 та умумтаълим мактабларида 2013 ўқув йилида 30120 нафар ўқувчи ўзбек тилида таълим олишмокда. Шулардан 1-4-синфларда 12981 нафар, 5-9-синфларда 17139 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олишмоқда.

    Туман ХТМФМТ ва ТЭБга қарашли умумтаълим мактаблари ўқувчилари янги ўқув йилига куч-ғайрат тўплаб, саломатликларини мустаҳкамлаш билан банд бўлган айни таътил дамларида педагоглар, таълим тизими мутасаддиларининг диққат-эътибори битта масалага қаратилди. У ҳам бўлса, янги 2013-2014 ўқув йилини намунали кутиб олишдир. Шу мақсадда Халқ таълими вазирлигининг «Халқ таълими ходимларининг анъанавий август кенгашларига тайёргарликни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги буйруғи асосида ишлар ташкил этилди.

    Анъанавий август кенгаш­лари, халқ таълими ходимлари­нинг янги ўқув йили олдидан ўз фаолиятини чуқур таҳлил этган ҳолда навбатдаги вазифаларни белгилаб олишга кўмаклашувчи муҳим тадбирдир. Шу боис ушбу кенгаш фаолиятини намунали ташкил этиш катта аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан, ҳар бир таълим муассасаси мазкур йирик, аҳамиятли тадбирга алоҳида тайёргарлик кўриши мақсадга мувофиқдир.  

    Халқ таълими вазирлигининг мазкур буйруғи асосида туманда август кенгашларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитасининг белгиланган чора-тадбирлар режаси асосида, тренер-ўқитувчилар тайёрлаш бўйича ўқув-семинари дастурига асосан туман  халқ таълими бўлимининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

    Халқ таълими ходимларининг анъанавий август кенгашлари умумий ўрта таълим фанлари бўйича шўъба йиғилишлари 15-25 август кунлари ўтказилди. «2008-2013 йилларда узлуксиз таълим тизимини мазмунан модернизациялаш ва таълим-тарбия самарадорлигини янги сифат босқичига кўтариш Давлат дастури», Халқ таълими вазирлигининг «Халқ таълими тизими фаолиятини мазмунан такомиллаштириш ва самара­дорлигини ошириш чора-тадбирлари» ижросини таъминлаш мақсадида жорий ўқув йилида таълим тизимида муайян ишлар амалга оширилди.

    Туман ХТМФМТ ва ТЭБга қарашли таълим муассасаларида ходимларнинг малака ошириш курсларидан ўтишлари буюртма асосида олиб борилмоқда. 2013 йилнинг сентябрь ойидан 2014 йил 1 январгача 264 нафар педагог ходим малака ошириш курсларида ўқидилар. Ойлик режалар доим бажариб келинмоқда.

     Туман ХТМФМТ ва ТЭБда мактаблар рейтингини аниқлашда умумтаълим фанлари бўйича ўтказиладиган олимпиада муҳим аҳамият касб этади. Фан олимпиадаларининг вилоят босқичида умумжамоа ҳисобида туман халқ таълими бўлими кейинги 3 йил давомида фахрли 3-ўринни эгаллаши фикримиз исботидир.

   Туман ХТМФМТ ва ТЭБнинг 2013-2014 ўқув йили иш режасига мувофиқ октябрь  ойида «Таълим муассасаларида узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимининг йўлга қўйилганлик аҳволи» масаласи Х.Олимжон номли 16-сонли умумтаълим мактаби ва “Ғунча” номли 3-сонли мактабгача таълим муассасаси мисолида ўрганилди, илғор тажрибалар вилоят миқиёсида оммалаштирилди.

    2012-2013 ўқув йили ярмида  барча умумтаълим мактабларида  туман ҳокимлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши, участка нозирлари, маҳалла фаоллари ҳамкорлигида маънавий-маърифий ишларга доир турли тадбирлар ва учрашувлар, сухбатлар  ўтказилди.

   «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» туркумига кирувчи «Одобнома», «Ватан туйғуси», «Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» фанларидан

дарс берувчи ўқитувчилар ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари  турли даражадаги ўқувларда ўз малакаларини оширдилар.

     Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айникса, ёш авлод қалби ва онгига она-юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур синдириб бориш, уларни ягона мақсад, баркамоллик атрофида бирлаштириш кўникмаларини шакллантириш «Камолот» ёшлар ижтимоий  харакатининг асл мақсад ва вазифаларини умумтаълим мактабларида  ўқувчи ёшлар орасида тарғиб этиш мақсадида туман халқ таълими бўлими ва «Камолот» ёшлар ижтимоий харакати туман Кенгаши билан  ҳамкорликда  қўшма Дастур белгиланиб, умумтаълим мактабларида «Камолот», «Камалак» сардорлар фаолиятини самарали йўлга қўйган холда оилавий шароити оғир ёшларга ёрдам бериш, таълим муассасалардаги «Кўмак» гуруҳлари орқали ҳудудларда истиқомат қиладиган ногирон, боқувчисини йўқотган ўқувчилар ҳамда нафақадаги ўқитувчиларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга маънавий-руҳий ёрдам бериб келинмоқда.

Умумтаълим мактабларида «Миллий истиклол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар» туркумига кирувчи фанлар дастурига мувофиқ турли тадбирлар ўтказилди. “Йилнинг энг яхши маънавият тарғиботичиси” кўрик-танловида тумандаги тумандаги №4-сонли умумтаълим мактабининг директор ўринбосари Р.Тошпўлатов Респўблика босқичида 3-ўринни олиб қайтди. Бу тадбирлар замирида ўқувчи ва тарбияланувчиларга миллий истиқлол ғоясини сингдириш каби мақсадлар ётади.

“Конститутция бахтимиз-пойдевори” кўрик-танловида мактаб ўқувчилари туман жамоаси вилоят босқичида 2-ўринни, Республика кўрик-танловининг 2-та номинациясида   3-ўринни қулга киритишдилар. Шунингдик “Конститутция ва қонунларни ўрганамиз” қўрик-танловида №14-сонли мактабнинг ўқитувчиси Л.Эсонова ўқувчилари билан биргаликда вилоятда биринчи шринни эгаладилар. Жиззах вилоят халқ таълими бошқармасининг №229–сонли буйруғига асосан АКТ буйича 08.11.2013 йилдаги  “Энг яхши ахборот таълим ресурслари” кўрик-танловининг вилоят босқичида иккита номинация бўйича уқитувчилар ўртасида №4-сонли мактаб ўитувчиси Э.Анваров ва ўқувилар ўртасида №31-сонли мактабнинг 9-синф ўқувиси Ш.Назаров лар биринчи ўринни эгаллашди.  Тумандаги умумтаълим мактабларидан 44 таси «Зиё НЕТ» тармоғига уланган.

2013 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг дарсликлар билан таъминланганлик даражаси 99,4 % ни ташкил этди.

Таълим-тарбия жараёнида олиб борилаётган ислохотлар педагогларни изланишга, соҳадаги янгиликларга интилишни кўчайтиришга ва илғор педагогик технологияларни таълим жараёнига тадбиқ этишга каратилиб, кўпчилик умумтаълим мактабларида сезиларли ютуқларга эришилди.       

      Мактаб ўқувчиларининг ёзги дам олиш мавсумини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. 6 та таьлим муассасасида 760 нафар ўқувчи кундузги ва қисқа муддатли оромгоҳларда  соғломлаштирилди.

 

Pochta

Hamkorlar
http://gov.uz
http://aci.uz
http://uzedu.uz
http://ziyonet.uz
http://bitiruvchi.uzedu.uz
Xarita

 
  Copyright © 2018 MUDRM Ishlab chiqish Multimedia.Uz